25 Феврал 2023 йил 273

Ижтимоий тармоқларда аёлларни ўзаро жанжаллашгани акс этган видео юзасидан

Ургут тумани “Навбоғ” маҳалласида яшаб келаётган фуқаро М.Д., Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро Х.Н. билан ўрталарида давом этиб келаётган ўзаро келишмовчилик сабабли унинг шаънини обрўсизлантириш мақсадида 2022 йил 15 сентябрь куни Ургут тумани “Навбоғ” маҳалласида жойлашган “Paynet” шаҳобчасида ўзининг қўл телефонидан “Одноклассники” ижтимоий тармоғида Х.Н. номидан профил яратиб, унда фуқаро Х.Н. ни фотосуратини жойлаштириб, шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилган.

Фуқаро Х.Н. ҳолатдан хабар топгач опалари билан бирга, 15.09.2022 йил фуқаро М.Д.нинг ишхонасига келиб, уни турли ҳилдаги ножуя сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб, унга нисбатан тан жароҳати етказишган.

Фуқаро М.Д. ўзининг кўрсатмасида ушбу аёллар унинг бўйнидаги тилла занжирини олиб кетишганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, ҳодиса жойидаги видеотасвирлар ўрганилганда Х.Н. ҳамда унинг опалари фуқаро М.Д. ни урганлиги акс этган, аммо унинг бўйнида бўлган бир дона аёллар тилла занжирини олганлик ҳолати йўқлиги аниқланган.

Тергов ҳаракалари давомида фуқаро Х.Н. ва бошқаларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли жиноят ишининг уларга нисбатан қисми ҳаракатдан тугатилган.

Бироқ, фуқаро М.Д. ни тилла занжири йўқолганлик ҳолати ҳамда фуқаро опаларига нисбатан бўлган қисми уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41 ва 52-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлигини инобатга олиб, жиноят ишидан алоҳида ажратилиб, тегишлилига бўйича Ургут тумани ИИБ
1-сон ИИБга қонуний қарор қабул қилишлик учун юборилган.

Мазкур жиноят иши бўйича 28.01.2023 йилда М.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши ЖИБ Ургут туман судига юборилган.

ЖИБ Ургут туман судининг 14.02.2023 йилдаги ҳукми билан М.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида, жарима жазоси тайинланган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech