23 Декабр 2021 йил 637

«ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати отряди мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори» лавозимига қабул қилинганлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш юзасидан суҳбат ўтказилди

Хабарингиз бор жорий йилнинг 18 ноябридан 23 ноябрь кунига қадар Самарқанд вилояти ИИБ “ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати отряди мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори” лавозимларига танлов эълон қилинган эди.

Эълонга асосан олий таълим муассасаларининг “Ахборот коммуникация технологиялари, алоқа” йўналишлари бўйича мутахассисликка эга бўлган 65 нафар номзод мурожаат қилди.

Мазкур номзодлардан умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш бўйича Самарқанд вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан синовлар қабул қилинди. Ушбу синовлардан 42 нафар номзод муваффақиятли ўтди.
Ҳозирги кунда ушбу номзодларга тегишли ҳужжатларини расмийлаштириш давомида уларни хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссияга йўлланма берилган.

Ушбу номзодлар орасидан 29 нафари ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилгач ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида якуний танлов ўтказилди..

Танлов якунига кўра ИИОларига қабул қилинган 10 нафар ходимлар билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ф.Рахматов, ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи подполковник Э.Мажидовлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш юзасидан суҳбат ўтказилиб, йўриқномалар берилди.

Text to speech