“Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик ойлиги
Самарқанд вилояти ИИБнинг “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик ойлигини ўтказиш борасидаги чора-тадбирлар режасига асосан, вилоят ҳудудида уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд воситаларини тарқалишини олдини олиш бўйича жорий йилнинг 11 август куни Нуробод туманида истиқомат қилувчи 15 нафар фуқароларнинг яшаш хонадонларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди.
Нуробод тумани «Улус» қишлоғида яшовчи С.B. нинг яшаш хонадонининг ер тўла қисмидан 1 дона тегишли ҳужжатларсиз пневматик қурол мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Нуробод тумани «Оқсой» маҳалласида яшовчи 1964 й.т. Д.E. нинг яшаш уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида ҳар хил турдаги дори дармонлар ва бир дона қўл бола усулда ясалган пичоқ, тахминан оғирлиги 15 грамм бўлган, 2 та қоғозга қадоқланган яшил рангли қуруқ холдаги ўткир ҳидли марихуана моддаси ҳамда ушбу марихуана гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш учун ясалган 0,5 литр ҳажмдаги баклашка аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Нуробод тумани “Тегирмон боши” МФЙда яшовчи 1988 й.т. X.M. нинг яшаш хонадонидан«Маргулина» ўқ отар қуролига тегишли патронлар ҳамда тахминан 13 граммда оқ қоғозга қадоқланган яшил рангли қуруқ холдаги ўткир ҳидли марихуана моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Нуробод тумани «Омандара» МФЙда яшовчи 1972 й.т X.X. нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида тахминан 6 грамм миқдорда оқ қоғозга қадоқланган яшил рангли қуруқ холдаги ўткир ҳидли марихуана моддаси ва 2 та электрон тарози ускунаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Нуробод тумани «Оқсой» маҳалласида яшовчи 1983 й.т. T.E. нинг яшаш уйида хўжалигида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида метал буюмларни излаш ускунаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати