24 Март 2024 йил 859

ЙЎЛ ҚОИДАСИ – УМР ФОЙДАСИ

Нарпай туманида ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилмоқда.

Шу ўринда ҳурматли ҳайдовчиларга шуни таъкидлашни лозим топдик. Светофорнинг қизил чироғи, йўлларни безаш ёки ёритиш учун эмас, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, йўлларни тартибга келтириш учун ўрнатилади. Буни айрим қўштирноқ ичидаги "ақлли ва энг зўр" ҳайдовчилар инобатга олиб йўл қоидаларига амал қилади деган умиддамиз.

Негаки, қандайдир сабабга кўра қилинган бир қонунбузарлик, эҳтиётсизлик оқибатида бошқасига дебоча бўлиши ҳеч гап эмас.

Худди шундай ҳолат мазкур рейд тадбири давомида ҳам кузатилди. вояга етмаган бир гуруҳ ўспиринлар автомашина бошқарувида келаётиб, ЙПХ ходимларига дуч келишди. Улардан қочишга уриниш оқибати эса, бошқа бир автомашинага зарар етказиш билан якун топди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад эса, инсон саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.

Ҳурматли фуқаролар! Сиз ҳам бу каби ишларга бефарқ бўлманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. вояга етмаган болаларга машина рулини ишониб топширманг. "Унинг кўнглини кўтарай" - деб кўнгилсизликка сабабчи бўлиб қолманг.

Text to speech