20 Сентябр 2022 йил 637

ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ушланиб, унга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

2022 йил 19 сентябрь куни соат 07:35 ларда Самарқанд тумани У.Самиева кўчасида қора рангли, ВАЗ-2108 русумли, давлат рақам белгисиз транспорт воситаси ҳайдовчиси шу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХ испекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, кескин ҳаракатлар билан, қочиб кетган.

Зудлик билан ҳуқуқбузарни ушлаш чоралари кўрилиб, транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, транспорт воситасини қайд этувчи меъёрий ҳужжатлари йўқлиги, давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олинганлиги, ойна тусларини рухсатномасиз қорайтирганлиги, Nexia-2 русумли транспорт воситасига тегишли бўлган двигател ва турбо компрессор ўрнатиб олганлиги, овоз сўндиргич қисмига ўзгартириш киритганлиги аниқланиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қоидаларни ҳурмат қилинг!

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech