8 Октябр 2021 йил 669

ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди

2021 йилнинг 7 сентябрь куни соат 21:30 ларда Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 85-км.да ҳайдовчи Ш.А. бошқарувичдаги "Нексия" русумли транспорт воситаси ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги "Лабо" русумли машинанинг ортидан келиб уриши натижасида, "Лабо" ичида бўлган ҳайдовчи ҳамда йўловчи сифатида кетаётган М.Х.лар жароҳат олиб тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech