14 Декабр 2023 йил 1020

Катта миқдорда ноқонуний пиротехника воситаларини сақлаб келаётган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбир давомида Самарқанд шаҳар Хўжагунжоиш МФЙда яшовчи 1990-йилда туғилган Т.Ф. исмли шахс қариндоши С.Р. қарашли бўлган Самарқанд шаҳар Галаосиё маҳалласида жойлашган хонадонда сотиш мақсадида жами 21 турдаги 1 минг 903 дона, тахминий баҳоси 1 млрд сўм бўлган пиротехника воситаларини яширин равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech