Каттақўрғон шаҳрида профилактика инспекторларига хизматда фойдаланиш учун зарур бўлган моддий-техник жиҳозлари топширилди
Бугун жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва маҳаллаларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда профилактика инспекторларининг хизматлари беқиёс бўлмоқда. Самарали фаолият учун эса моддий техника базанинг талаб даражасида бўлиши муҳим ҳисобланади. Кейинги йилларда республика миқёсида бу борада амалий ишлар олиб борилди.
Яқинда шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳам шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари иш фаолиятини яхшилаш мақсадида хизмат хоналари учун моддий-техник жиҳозлар олиб берилди.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш профилактика инспекторларининг биринчи галдаги вазифаси эканлигини, албатта бугунги берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар уларни келгусида ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндашишга ундашини таъкидлади.
Шу куни рейтинг кўрсаткичи юқори бўлган “Ўрикзор, “Дамариқ”, “Ҳайдарчаман”, Алишер Навоий ва Усмон Носир маҳаллалари раисларига ҳам шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда жиҳозлар тақдим этилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати