31 Март 2023 йил 888

Каттақўрғонда муддатли ҳарбий хизматга юбориши эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

2023 йил 30 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, муддатли ҳарбий хизматга юборишга масъул бўлган шахслардан бири унинг ўғлини 300 АҚШ доллари эвазига ҳарбий хизматга жўнатишини, олдиндан 2. 000.000 сўмини олиб, яна 1.420 000 сўмини поpа тариқасида талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унгa ниcбaтaн қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 28 март куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида масъул шахс apизa муaллифидан 1.420 000 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Демартаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан фуқарога нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech