Каттақўрғонда вояга етмаганларнинг ёнидан жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган совуқ қуроллар аниқланди
2021 йил 27 декабрь Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан шаҳарнинг А.Темур кўчасида кетаётган фуқаролар тўхтатилиб текширилганда, Каттақўрғон шаҳар Мадраса кўчасида яшовчи 2007 йилда туғилган (вояга етмаган) Х.Н. нинг эгнида бўлган курткасининг чунтагидан йиғиладиган, жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган совуқ қурол “бита” борлиги, Каттақўрғон тумани Каттакўрпа қишлоғида яшовчи 2005 йилда туғилган (вояга етмаган) М.Б.нинг чунтагида эса “кастет” совуқ қуроли борлиги, Каттақўрғон шаҳар Қориравот МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган (вояга етмаган) Н.Ж.нинг мактаб сумкасида 50 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шу ўринда ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандларининг тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраймиз.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати