29 Июн 2022 йил 560

Каттақўрғон шаҳрида жорий йилнинг 5 ойи давомида содир этилган жиноятлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди

Каттақўрғон шаҳар ҳудудида криминоген вазиятни барқарор сақлаш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳудудда қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик, номусга тегиш ва транспорт воситасини олиб қочиш каби ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмаган бўлса, олдини олиш мумкин бўлган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш, ўғирлик, фирибгарлик, ўлим билан тугамаган йўл транспорт ҳодисалари жиноятлар ўтган йилга нисбатан кўпайган.

Содир этилган барча жиноятлар шаҳар сектор раҳбарлари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech