15 Апрел 2025 йил 548

Каттақўрғон шаҳар ИИБ шахсий таркиби билан "ходимларнинг ижтимоий ва шахсий масалалари бўйича" сайёр қабул ўтказилди

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев томонидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ шахсий таркиби билан "ходимларнинг ижтимоий ва шахсий масалалари бўйича" сайёр қабул ўтказилди.

Ходимлар хизмат олиб бориши давомида юзага келаётган муаммоли масалалар юзма-юз қабул давомида тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ходимларнинг хизматдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг оилавий тотувлигини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech