Каттақўрғон шаҳар ИИБда янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди
Бугун
вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида қурилиш, бунёдкорлик ишлари авжида. Эски
бинолар қайта таъмирланиб, янгилари барпо этилиб воҳамиз чиройи
кўркамлашмоқда. Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими маъмурий биносининг
очилиш маросими ҳам ана шундай бунёдкорликларнинг самараси бўлди. Бино тантанали равишда фойдаланишга топширилмоқда.
Мазкур
иншоотнинг фойдаланишга топширилишида
вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов шаҳар ҳокими, кенг жамоатчилик вакиллари, соҳа
ходимлари фахрийлар иштирок этди. Тадбир доирасида бошқарма бошлиғи давлатимиз
раҳбари томонидан ички ишлар соҳасига қаратилаётган эътибор ва
унинг равнақи йўлида босқичма- босқич амалга оширилаётган ишлар
хусусида тўхталиб ўтди. Юртдошларимиз хотиржамлиги ва фаровонлигини таъминлашга
хизмат қилувчи мазкур бино замонавий, барча талабларга жавоб бера оладиган
тарзда бунёд этилгани алоҳида таъкидланди.
Расмий
маросимдан сўнг рамзий тасма қирқилиб,
бино фойдаланишга топширилди. Меҳмонлар янги бинода яратилган шарт-шароит ва
қулайликлар билан танишишди.
Бинода жамоат хавфсизлиги бўлими, спорт зал,
ходимларга психологик хизмат кўрсатиш хонаси, кутубхона, ўқув хонаси,
маънавият- маърифат хонаси, ватанпарварлик бурчаги жой олган. Тадбир доирасида
бинонинг кўркам тарзда қад ростлашида ҳисса қўшган қўли гул қурувчилар меҳнати
эътироф этилди.
Бинодаги яратилган шароит ва имкониятлар ҳам “Инсон
манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” тамойилининг амалдаги ифодаси дейиш мумкин.
Китоб яхши
хазина. Фақат у йиғилганда эмас ўқилганда. Бинодаги кутубхона ходимларнинг
маъанавий-маърифий дунёқарашини бойитишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур
мўъжаз кутубхона фонди эндиликда бойитилиб борилади.
Айтиш жоизки,
мазкур бино халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширишга хизмат
қиладиган масканлардан бирига айланиши шубҳасиз.
Умида Мамадалиева