Каттақўрғон тумани 3-сектор ҳудудида “Секторлар фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги мазусида” семинар ўтказилди
Каттақўрғон тумани 3-сектор ҳудудида “Секторлар фаолиятини
сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида
амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги мазусида” семинар ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов,
Каттақўрғон туман ҳокими, вилоят халқ қабулхонаси мудири, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Самарқанд вилояти филиали мутасаддилари, шаҳар ва туманлар ИИБ бошлиқлари
иштирок этди.
Семинарда таъкидландики, аҳолига қулай шароитларни яратиб
бериш ва уларнинг мавжуд муаммоларига бепарво бўлмаслик лозим. Фуқаролар розилигига
эришиш ҳар бир сектор раҳбарининг устувор вазифасига айланиши керак.
Каттақўрғон туман 3-сектор мисолида қилинган амалий ишлар
тақдимотда акс этди. Семинар иштирокчилари сектор фаолияти билан, бу ердаги қулай
иш шароитлари билан танишишди. Сектор аъзоларининг кунлик ишлари, аҳолига кўрсатилган
амалий ёрдамлари борасида суҳбатлашилди.
Вилоят ИИБ бошқармаси
бошлиғи секторлар фаолиятини янада ривожлантириш борасида зарурий тавсия ва кўрсатмалар
берди.
Шунингдек, семинар
доирасида тумандаги Қорадарё маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Эзгу ниятлар ила
маҳалла ҳудудига мевали дарахтлар экилди.