20 Март 2024 йил 643

Каттақўрғон туманидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хондамир Умаров Каттақўрғон туманидаги ёшлар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот доирасида ёшларнинг орзу-истаклари, турли кўринишдаги масала ва муаммолари эшитилди. Юзма-юз суҳбат давомида ёшлардан ишга жойлашиш, уй-жой, автомобил ювиш ва таъмирлаш учун ускуна олиш, фуқаролик паспорти ҳамда имтиёзли кредит олиш борасидаги бир қатор мурожаатлари тингланди.

Уларни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш, терроризм ва жиноятчилик таъсирига тушиб қолмаслик, ўқиб билим олишлари, касб-ҳунар эгаллаши устувор вазифа эканлиги таъкидланди.

Учрашув давомида ёшларнинг аниқланган масала ва муаммоларини тизимли равишда бартараф этиш борасида соҳа масъулларига вазифалар юклатилди.

Бу каби учрашувлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Text to speech