15 Ноябр 2024 йил 3262

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги Академиясининг кундузги таълим

шаклига 2025/2026-ўқув йили учун

ўқишга ҳужжат топшириш истагида

 бўлган, Самарқанд вилоятида

доимий рўйхатда туриб, яшаб

келаётган, ёши 17 дан

кичик (қабул йилида

17 ёшга тўладиганлар) ва

25 дан катта бўлмаган, 

шу жумладан, 25 ёшдаги

умумий ўрта, ўрта-махсус

ва профессионал

маълумотга эга фуқаролар.

2024 йилнинг 15 ноябрь кунидан

2025 йилнинг 15 февраль

кунига қадар Самарқанд вилояти

Ички ишлар бошқармаси Маънавий-

маърифий ишлар ва кадрлар

билан таъминлаш хизмати ҳамда

шаҳар-туман Ички ишлар

бўлимларининг  кадрлар

билан таъминлаш гуруҳига 

мурожаат этишлари мумкин.

Бунда, эркак номзоднинг бўйи

165 сантиметрдан, аёл

номзоднинг бўйи 160 сантиметрдан

паст бўлмаслиги талаб этилади.

Академияда ўқиш муддати

3 йил бўлиб, ички ишлар

органларининг қуйидаги

мутахассисларни тайёрлаб беради:

- Тезкор-қидирув фаолияти;

 - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

 - Эксперт-криминалистика фаолияти;

 - Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти;

 - Пробация фаолияти;

- Хизмат фаолиятини тарбиявий-

  психологик таъминлаш фаолияти;

 - Ташкилий-штаб йўналишлари бўйича.

Ўқишни тамомлаган курсантларга

юрист малакаси ва лейтенант

махсус унвонлари берилади.

Академияга ўқишга қабул қилиш танлов,

тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг

ягона қоидалари асосида амалга

 оширилиб, у ўз ичига дастлабки

танлов, махсус касбий танлов

ва якка тартибдаги якуний

суҳбатни олади.

Бир босқичдан муваффақиятли

ўта олмаган номзодлар кейинги

босқичга қўйилмайди.

Дастлабки танлов ўз ичига

ҳужжатларни тўплаш, ўрганиш

ва тиббий кўрикдан ўтказиш

жараёнларини олиб, ички ишлар

органлари томонидан амалга оширилади.

Махсус касбий танлов ўз ичига

ҳужжатларни ўрганиш, тиббий

кўрикдан ўтказиш, ёзма иш,

умумжисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш ва чет

тилларини ўзлаштирганлик

даражасини баҳолаш

жараёнларини олиб,

Академияда қабул комиссияси

таркибига киритилган мутахассислар

томонидан амалга оширилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат

ўз ичига Ҳуқуқшунослик,

Ўзбекистон тарихи ва

Тарбия фанларидан номзодларнинг

билимини баҳолаш жараёнларини

олиб, академияда қабул

комиссияси томонидан

амалга оширилади.

Маълумот учун телефон

рақамлари: 66-223-57-74.

Манзил: Самарқанд шаҳар,

Бўстонсарой кўчаси, 89-уй.

Мўлжал: (Самарқанд Давлат

чет тиллари институти  ёнида)


Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech