8 Октябр 2021 йил 1135

«Кексалар ҳафталиги» тадбири давом этмоқда

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кекса авлод ваклларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" этиб белгиланган. Шунга кўра, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш —халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида Иштихон туман ИИБ бошлиғининг Маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор А.Юлчиев томонидан Иштихон туманида яшовчи 1928-йилда туғилган онахонларимиз О.Рустамова, 1928-йилда туғилган И.Кубаевалар ҳамда 1930-йилда туғилган отахонимиз Я.Усмоновларнинг яшаш хонадонига бориб ҳолидан хабар олинди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech