3 Ноябр 2025 йил 104

«Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» доирасида амалга ошириладиган  тадбирлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30апрелдаги ПҚ–153-сон қарорига мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойи мамлакатимизда «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» сифатида белгиланган.

Ушбу ойлик доирасида Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги» доирасида ўтказиладиган тарғибот тадбирлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратураси масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этиб, аҳоли ўртасида киберхавфсизлик ва ахборот маданиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур ойлик доирасида фаол иштирок этиш, кенг аҳоли ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчилари орасида кибержиноятларнинг турли усуллари ва улардан ҳимояланиш йўллари ҳақида хабар бериш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бу каби ташаббуслар фуқароларимизнинг рақамли дунёда онгли, масъулиятли ва хавфсиз фойдаланиш маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Text to speech