10 Ноябр 2025 йил 436

Самарқанд вилоятидаги таълим масканларида кибермаданиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Юртимизда жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябригача “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида Самарқанд вилоятидаги таълим масканлари, олий ўқув юртлари ва меҳнат жамоаларида кенг тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Бугун ҳар бир фуқарони интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётган кибержиноятлардан огоҳлантириш ва шу турдаги жиноятларнинг олдини олиш энг долзарб масалалардан ҳисобланади.

Тадбирларда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан бугун интернетда учраётган турли кўринишдаги зарарли иловалар, фирибгарлик усуллари ҳамда улардан қандай ҳимояланиш борасида барчага кенг кўламли тушунтиришлар берилмоқда.

Text to speech