11 Сентябр 2025 йил 331

“Хавфсиз кибермакон” ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган “Хавфсиз кибермакон” тезкор-профилактик ойлиги доирасида Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан жамоат жойлари, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида кибержиноятчиларнинг кенг тарқалган усуллари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидалари ҳамда онлайн тўловлар ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш ҳақида тушунтиришлар берилмоқда.

Text to speech