Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан кибержиноятларга қарши тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида кибержиноятларга қарши профилактик ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги муҳим тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Марказий ҳарбий округ киберхавфсизлик маркази ҳамда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси киберхавфсизлик бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбир доирасида “Коррупция — тараққиёт кушандаси” ва “Сиз кибержиноятларга тайёрмисиз?” каби долзарб мавзуларда соҳага оид тажрибали мутахассислар томонидан маърузалар қилинди.
Тадбир иштирокчилари коррупция ва кибержиноятчиликнинг оқибатлари, уларнинг ҳарбий тизимга ҳамда давлатнинг ахборот суверенитетига таҳдиди, шунингдек, уларнинг олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувлар ва қонунчиликдаги муҳим ўзгаришлар билан атрофлича таништирилди.