21 Январ 2025 йил 281

Киберфирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Нарпай тумани “Нарпай” 
маҳалласида яшовчи фуқаро 
Самарқанд вилояти ИИБнинг 
102 қисқа рақамига мурожаат 
қилиб, ижтимоий тармоқда ўзига 
нотаниш бўлган аккаунт эгаси унга 
пулларни кўпайтириб беришини 
ваъда қилганлиги ва 4.700.000 сўм 
миқдоридаги пулларни фирибгарлик 
йўли билан ўзлаштириб олганини 
билдириб, унга нисбатан қонуний 
чора кўриш ҳамда ундан пулларини 
қайтариб олишида амалий ёрдам сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят Кодексининг
168-моддаси 3-қисми билан 
жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган суриштирув 
ҳаракатлари давомида мазкур 
фирибгарлик жинояти Тошкент 
вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи 
19 ёшли фуқаро томонидан содир 
этилганлиги аниқланиб, у 
процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, шахсий 
маълумотларингиз ва пулларингизни 
фирибгарларга ўз қўлингиз билан 
бериб қўйманг. Огоҳ бўлинг.

Text to speech