7 Июл 2024 йил 1747

Киберхафвсизлик – шахс ва маълумот хафвсизлиги

Бугун юртимизда ҳам кибержиноятчиликнинг қурбонлари сони ортиб бормоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолини ҳушёрликка чақириш мақсадида республикамиз бўйлаб, "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Булунғур туманидаги 11-сонли Маданият уйида бўлиб ўтди. Унда туман секторлари, вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими масъул ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этишди.

Семинарда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича соҳа мутахассислари томонидан кибержиноятларнинг турлари, вирусли дастурлар, хаккерлик ҳужумлари, пластик карточкалардан пул ўғирлаш каби мавзулар бўйича тушунчалар берди.

Text to speech