15 Июл 2025 йил 637

“Кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 14-20 июль кунлари Самарқанд вилоятида “Кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ҳафталиги тадбирлари ўтказилмоқда.

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида бўлиб ўтган матюуот анжуманида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ҳамда “Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ “Узкард” масъул ходимлари томонидан кейинги вақтда кибермаконда содир этилаётган жиноятлар, уларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини ошириш юзасидан кенг тушунтиришлар берилди.

Тобора ривожланиб бораётган ахборот технологиялари ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар ва янгиликларни омма орасига олиб кирмоқда. Мазкур йўналишлар ривожлангани сари бундан нотўғри мақсадларда фойдаланувчилар сони ҳам кун сайин ортиб бораётгани сир эмас.

Бугун содир этилаётган жиноятлар орасида бошқаларига қараганда интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар нисбати кескин ошиб бормоқда.

Кибержиноятларнинг олдини олиш қолаверса аҳолини кибер макондаги таҳдидлардан огоҳ бўлиши борасидаги тушунчаларини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур йўналишдаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари кенг кўламда давом этмоқда.

Text to speech