Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида талабаларнинг виртуал муҳитдаги кибертаҳдидлардан огоҳлигини ошириш ҳамда рақамли иммунитетни шакллантириш мақсадида "Кибержиноятчиликнинг олдини олиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда талабаларга Самарқанд вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари ҳамда институт масъуллари томонидан пластик карталарни бошқаришда, турли ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ва ҳар қандай интернет орқали бажариладиган фаолият соҳаларида еҳтиёткорликни юқори даражада ташкил етиш борасида тегишли билимлар бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида соҳага доир тақдимот материаллари ва видеоролик намойиш этилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: