4 Июл 2022 йил 367

“Кик-бокс” бўйича ўтказилган халқаро турнирда Самарқанд вилояти ИИБнинг 4 нафар ходимлари совриндор бўлди

“Кик-бокс” бўйича ўтказилган халқаро турнирда Самарқанд вилояти ИИБнинг 4 нафар ходимлари шохсупага чиқди

2022 йилнинг 29 июнь кунидан 03 июль кунига қадар Тошкент шаҳрида спортнинг “Кик-бокс” тури бўйича ўтказилган “UZBEKISTAN OPEN-2” ҳалқаро мусобақасида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг бир гуруҳ ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди.

Жумладан, 91 кг вазнда иштирок этган катта сержант Зохиджон Гаффаров, 75 кг вазнда сержант Жасур Истамов, 71 кг вазнда сержант Шахриёр Наимов ҳамда 67 кг вазнда сержант Буҳзод Амановлар фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.

Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби мусобақада фаол иштирок этган барча совриндор ходимларни ғалаба билан муборакбод этади!

Text to speech