4 Август 2025 йил
1283
Самарқанд шаҳридаги тунги клуб ёнида содир бўлган жанжал бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда
2025 йилнинг 25 июл кунидан 26 июл кунига ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги тунги клублардан бирининг 2005 йилда туғилган ишчиси Ф.Ж. ва Пастдарғом туманида яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаро Д.П. ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат давомида Д.П. тунги клуб ишчисини ҳақорат қилган ва натижада ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.
Шундан сўнг, Д.П. ўзининг бир нечта шериклари билан ушбу тунги клубга келиб, Ф.Ж. билан гаплашиб олиш мақсадида уни ташқарига олиб чиққан ва келиб чиққан ўзаро жанжал давомида уни уриб тан жароҳати етказган.
Ҳозирда жанжалга алоқадор барча фуқароларининг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати