Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегацияси Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига ташриф буюрди
Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги Халқаро ҳамкорлик бюроси директори, генерал-майор Ли Чжун Хён (Lee Junh Hyeong) бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига келди.
Учрашув доирасида жиноятчиликка қарши кураш, хусусан кибержиноятларнинг олдини олиш, ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, халқаро қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни топиш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борилди.
Ташриф давомида меҳмонларга Самарқанд шаҳрида хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жумладан, замонавий технологиялар жорий этилиши, туристлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тизимлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.