Коррупция – тараққиёт душмани
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
Коррупция – тараққиёт душмани
ИИВ “Самарқанд” Халқаро аэропортларда хавфсизликни таьминлаш бўйича алоҳида батальонида 9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходимларини жалб қилган ҳолда “Коррупция тараққиёт душмани” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Унда тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли эканлиги таъкидланди. Соҳа мутахасислари ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада бойишига хизмат қилувчи мавзуларга алоҳида тўхталди. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.