9 Феврал 2024 йил 1042

Кўргазмали тадбир ўтказилди

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида кўргазмали тадбир ўтказилди.

Республикамиз худудига қўшни давлатлардан ноқонуний равишда қурол-яроғ, портловчи ва гиёҳванд моддаларнинг олиб кирилишига йўл қўймаслик ва ўз вақтида уларни аниқлашда кинолог ходимлар ва уларга бириктирилган “портловчи” ва “гиёҳванд” моддаларни қидириб топиш йўналиши бўйича ўргатилган хизмат итларининг ўрни катта.

Университет очиқ спорт майдонида Самарқанд вилояти ИИБ жамоат хавфсизлик хизмати, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология бўлими ходимлари томонидан “Биз ёшлар жиноятчилик ва гиёҳвандликка қаршимиз” шори остида ўтказилган тадбирда ўргатилган хизмат итларининг чиқилари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech