Kun.uz сайтида “Шармандали қароқчилик давом этяпти. Ҳокимлар ва ИИБ кластерларга сотилганми?” сарлавҳаси остида эълон қилинган материалда келтирилган Самарқанд вилояти билан боғлиқ ҳолати юзасидан
2022 йил 29 сентябрь куни ИИБга “Пайариқ кластер” масъуллари ҳамда туманнинг “Оққуш даласи” Фермер хўжалиги раиси ўртасида фермер хўжалигига қарашли пахта майдонидан терилган 3 тиркама пахтани “Челак пахта қабул қилиш пункти”га топширмай ҳовлисида сақлаб келаётганлиги масаласида келишмовчилик юзага келганлиги бўйича мурожаат келиб тушган.
Мурожаат юзасидан ўрганиш олиб бориш давомида ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тарафлар ИИБ биносига олиб келиниб, ҳолат расмийлаштирилаётган вақтида фермер хўжалиги раиси 1995 йилда туғилган Э.Д. ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг қонуний талабларига бўйсунмай, жанжал кўтарган.
Воқеа жойи ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Пайариқ тумани прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда фермер хўжалиги раиси Э.Д.нинг ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатганлиги юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда айтмоқчимизки, ички ишлар органлари пахта мавсуми давомида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пахтани талон-торож қилинишини олдини олиш каби вазифаларни бажарадилар.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати