10 Ноябр 2025 йил 441

Самарқанд вилояти ИИБ ходими юнон-рум кураши бўйича чемпионликни қўлга киритди 

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатнинг турли ҳудудларидан 200 нафарга яқин маҳоратли курашчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Беллашувлар якунига кўра, 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходими Исломжон Баҳромов 63 килограмм вазн тоифасида чемпионатнинг олтин медали соҳиби бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси ҳамкасбимизни ушбу ютуқ билан табриклаб, келгусидаги фаолият ва спорт мусобақаларида янада улкан муваффақиятлар тилайди.

Text to speech