20 Август 2025 йил 43

Спортнинг "Кураш" тури бўйича "Динамо" кубоги учун биринчилик мусобақаси ўтказилди

"Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Самарқанд вилояти Кенгашининг тақвим-режасига асосан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг "Кураш" тури бўйича "Динамо" кубоги учун биринчилик мусобақаси ўтказилди. 

Мусобақада вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўзаро куч синашишди. 

Мусобақа якунига кўра фахрли 1-ўринни Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси, 2-ўринни ФВБ жамоаси ва 3-ўринни эса Миллий гвардия жамоаси эгаллашди. 

Ғолиблар диплом, медал ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Text to speech