“Lacetti” ҳамда “Equihox” ўртасида содир бўлган ЙТҲда бир нафар инсон вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2022 йил 18 сентябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд шаҳар Давлатшоҳ Самарқандий маҳалласи ҳудудидаги Шаббод кўчаси билан Минск кўчалари кесишган чорраҳада,
Жомбой тумани Самарқанд махалласида яшовчи, 1991 й.т. А.А. бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл бермасдан чап томонга бурилишни амалга ошираётганда, ўз йўналишида қарама-қарши томондан юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган, Самарқанд шаҳар Ибн Сино маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. С.А. бошқарувида бўлган “Equihox” русумли автомашинани йўналишига чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида “Lacetti” русумли автомашина салонида бўлган йўловчи М.Ш. ҳодиса жойида вафот этган. Қолган йўловчилар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан 2022 йил 18 сентябрь куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу жиноят ЙҲХБ раҳбарияти иштирокида муҳокама қилинган.