16 Декабр 2024 йил 3154

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик
факультети “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига
бўйи 175 см паст бўлмаган, “Жамоат тартибини
сақлаш фаолияти”, йўналишига бўйи 170 см паст
бўлмаган, “Паспорт тизимини таъминлаш” ҳамда
“Махсус операцияларини амалга ошириш фаолияти”
йўналишларига бўйи 165 см паст бўлмаган, ўқишга
олий маълумотли (факультет йўналишларига
номзодларни олий таълим муассасасини тугатган
мутахассислиги инобатга олинган (“Махсус
операцияларини амалга ошириш фаолияти”
йўналишига бундан мустасно) ҳолда ички
ишлар органлари учун белгиланган талаблар
асосида қабул қилинади) ёши 18 дан кичик,
30 дан катта бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки
сафарбарлик чақируви резерви асосида
ҳарбий хизматни ўтаган Самарқанд вилояти
ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар
иштирок этишлари мумкин.


Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни
олиб келишлари сўралади:

фуқаролик паспорти;

ҳарбий гувохнома асл нусхаси;

бакалавр дипломи асл нусхаси.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик
факультетига ўқишга кириш истагида бўлган
номзодлар 2024 йилнинг 16 декабрдан –
2025 йилнинг 
16 январь кунига қадар
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси
 Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган
ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.


Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари: 

(66) 223-57-74

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech