25 Январ 2024 йил 1055

Маҳалла “еттилиги” учун семинар ташкил этилди

Каттақўрғон туманида республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда Маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. 

Семинарда Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев, туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар,  маърузачилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари, маҳалла солиқчилари иштирок этди.

Унда маърузачилар “еттилик” ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хотин-қизлар фаолларининг вазифалари, ҳудуддаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этилишига кўмаклашиш, профилактика инспекторларининг маҳаллаларда олиб борадиган асосий ишлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, солиқ ходимларига маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш, ижтимоий ходимларга ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан зарурий тавсия ва тушунчалар берилди. 

Семинар сўнгида, Республика ишчи гуруҳи ва туман ҳокимлиги томонидан ҳар соҳада намуна кўрсатган Қумоқ ҳамда Баландравот маҳалласи бешлиги 1.500.000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Text to speech