22 Март 2024 йил 650

Маҳалла - юрт устуни

Инсон маҳаллада улғайиб, камолга етади. Атрофдагиларга муносабати, қадриятларга ҳурмати, илк тасаввур ва кўникмалари ҳам маҳаллада шаклланади. Шарқона тарбия маскани ҳисобланган  маҳалла жондек азиз ва муқаддас. Қадимдан юртнинг ободлиги маҳалла ободлиги билан баҳоланган. Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига  борманг, чирой очиб, бунёдкорликка юз тутаётган маҳаллалар қиёфаси кўрган кўзни қувонтиради.

Ислоҳотлар эпкини ҳар бир маҳаллага кириб борди.

Маҳалланинг нуфузини ошириш, ижтимоий, сиёсий, тарбиявий,  маънавий масалалардан биридир. 

Эзгу орзу-ниятлар обод хонадондан, обод маҳалладан бошланади деганларидек, “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида маҳаллаларни кўркам ва файзли масканга айлантириш борасида улкан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Маҳалла марказлари қурилиб, унда барча зарурий шароитлар, ходимлар учун етарли қулайликлар яратилди.

Одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, электр энергияси, тоза ичимлик суви, йўллар масаласи билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш борасида эътирофли ишлар амалга оширилди.

Халқни рози қилиш, инсоннинг қадр-қимматини ошириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар давлатимиз сиёсатининг энг олий мақсадидир.

Қадрли маҳалла мутасаддилари, Сизларни 22-март маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан қутлайман! 

Элимиз ободлиги, оилалар фаровонлигини ошириш борасида амалга ошираётган ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Ушбу сана Наврўз айёми шодиёналарига ҳамоҳанг бўлишида ҳам рамзий маъно бор. Чунки, Наврўз ва маҳалла фалсафаси аждодларимизнинг кишилик жамияти ривожига қўшган беқиёс улушини намоён этади.

Маҳаллангиз тинч, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!

Байрамингиз барчангизга муборак бўлсин!

Раҳмат Маматов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

Text to speech