28 Апрел 2025 йил
77
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Пастдарғом туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларни ўрганди.
Туманнинг Амир Темур маҳалласида ҳудуд тинчлиги ва осойишталиги юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишар экан, маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу бўйича қилинаётган ишларга эътибор қаратди.
Кейинги манзил туманнинг Қатортерак маҳалласи бўлди. Ушбу ҳудудда Бошқарма бошлиғи маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Маҳаллада янгидан қурилаётган ҳуқуқ-тартибот масканидаги жараёнлар билан ҳам танишиб, ўзининг таклиф ва кўрсатмаларини бериб ўтди .
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати