4 Сентябр 2025 йил 996

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар манзилли ўрганилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Тохир Арипов томонидан Самарқанд туманидаги “Янгиариқ”, Пастдарғом туманидаги “Камолот” ҳамда Самарқанд шаҳрининг “Сайқал”, “Расадхона”  ва Баҳодир Ялангтўш маҳаллаларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Бугун жойларда аҳолининг муаммоларини ўрганиш баробаринда, халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд масала ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳудудларга бориб, у ердаги кирминоген вазият, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар билан танишди.

Бошқарма бошлиғи мазкур маҳаллаларда “хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар билан танишар экан, маҳалла еттилиги билан ўзаро мулоқот доирасида ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш, фаолиятда аниқ режалар ишлаб чиқиш, муаммоларни хонадонбай ўрганиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам таҳлил қилинди. 

Ҳар бир масъул ҳудуд осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигига тўғри ёндашиб, виждонан хизмат олиб бориши ҳам айтилиб, маҳалла еттилиги ва раҳбарларга бу борада керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Text to speech