Маккажўхори орасида яширинган 18 туп “каннабис”
2021 йил 17 август куни соат 15:00 ларда Пастдарғом туман ИИБ ЖҚБ ва ХПБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” махсус профилактик тадбири давомида 38 ёшли А.Э. доимий яшаб келаётган Пастдарғом туман “А.Навоий” маҳалласида жойлашган яшаш хонадонида 0,5 кв метр майдонда экилган маккажўхори ичида жами 18 туп ўткир ҳидли, майда баргли “каннабис” ўсимлигига ўхшаш ўсимлик етиштириб келинаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБ маълумотномасига кўра, ушбу 18 туп ҳўл ҳолатдаги ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб “каннабис” ўсимлиги турига киришлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Э., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти