19 Сентябр 2024 йил
477
МАКОННИ ҚЎРИҚЛАШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ!
Ушбу ибора йиллар давомида шиорга айланиб улгурган.
Буни Самарқанд вилояти ИИБ сафдор ходими Фахриддин Шоназаров мисолида кўриш мумкин.
Камтар ва камсуқум Фахриддин Шоназаров 18 йилдирки ички ишлар органларининг қўриқлаш тизимида хизмат қилиб келмоқда.
“Бу ишларни бажариш – мен учун шараф” дейди у ўз сўзида.
Йиллар давомида кун сайин ортиб борган тажриба албатта ўз натижасини кўрсатади.
Уч фарзанднинг отаси Фахриддин Шоназаров бугун ҳам Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси биносини қўриқлашда самарали хизмат олиб бормоқда.