3 Сентябр 2024 йил 60

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик тантаналарини самарқандликлар ўзгача кайфият ва кўтаринкилик билан нишонламоқда

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев ички ишлар тизимининг фахрий ходимлари Мамаюсуф Жўрақулов ҳамда Миркамол Рахматовларнинг яшаш хонадонида бўлиб, қутлуғ айём билан самимий табриклади.

Учрашув давомида бошқарма бошлиғи фахрийларга Юртбошимиз ҳамда Ички ишлар вазирининг байрам тилакларини етказди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик тантаналарини самарқандликлар ўзгача кайфият ва кўтаринкилик билан нишонламоқда.

Борини бериб, ўз касбига садоқат ва сидқидилдан хизмат қилиш ҳар бир инсонга фахр ва ифтихор бағишлайди. Ана шундай фидойи ва жонкуяр фахрийлар ҳар вақт ҳам эл ардоғида бўлишади.

Нафақа гаштини сураётган фахрийлар ҳам ўз навбатида бу каби эътибордан миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, бир гуруҳ ички ишлар органлари марҳумларининг хонадонларига борилиб, оила аъзоларидан ҳол сўралиб, байрам билан қутланди.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёналари юртимизнинг барча гўшаларида кўтаринкилик билан давом этмоқда.

Text to speech