Маънавий-маърифий ишларга масъул ходим барчага ўрнак бўлиши лозим
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари билан жорий йил 3 ойи якунларига бағишланган муҳокамавий йиғилиш ўтказди.
Унда маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари иштирок этишди.
Тадбирда соҳанинг ҳар бир ходими хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, коррупциянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.
Соҳадаги долзарб масалалар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари маънавий-маърифий ишларга масъул ходим ҳар жабҳада барчага ўрнак кўрсатиши лозимлигини таъкидлади.