14 Апрел 2025 йил
726
“Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда куч тузилмалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
“Маънавият ойлиги” доирасида Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши масъул ходимлари ташаббуси билан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда куч тузилмалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мунозараларга бой бўлган ўйин натижасига кўра, учинчи ўринни Самарқанд вилояти ИИБнинг “Юрт поспонлари” жамоаси, иккинчи ўринни ИИВ Самарқанд академик лицейи жамоаси ва биринчи ўринни Марказий ҳарбий округнинг “Жалолиддин издошлари” жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.