7 Май 2024 йил 1119

Мақсад оилалар барқарорлиги

Вилоят ички ишлар бошқармаси ва туман ички ишлар бўлими масъуллари хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида вакант иш ўринлари мавжуд бўлган “Бахт” масъулияти чекланган жамияти ва “Amin invest international” қўшма корхонаси фаолияти билан танишишди. Ходимлар учун мавжуд шароитлар ўрганилди.

 Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш тартибида фаолият юритаётган аёллар, хусусан пиллакорлар билан учрашиб, суҳбатлашилди.

“Турмуш” профилактик тадбири доирасида Қўлбости маҳалласидаги ижтимоий уйда яшовчи оилалар билан мулоқот қилинди. Учрашувда яшаш шароитлари, муаммолари ўрганилиб жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Text to speech