21 Декабр 2021 йил 853

Машинани олиб қочган шахс ЙТҲ учради. Жиноят ҳодиса жойидан олинган бармоқ излари ёрдамида фош этилди.

2021 йил 17 декабрь куни Ургут тумани ИИБга фуқаро Э.И. ариза билан мурожаат қилиб, 16 декабрь куни ўзига тегишли, оқ рангли Дамас русумли автомашинасини кўчада қаровчиз қолдирганлигини, ушбу машина номаълум шахс томонидан олиб қочилиб, Чорчинор маҳалласида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, транспорт воситаси ҳодиса содир бўлган жойга ташлаб кетилганлигини, транспорт воситасини олиб қочиб кетган номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жиноят иши бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида, “Дамас” русумли транспорт воситасидан олинган қўл бармоқ излари кимга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида, Самарқанд вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимига судга-оид дактилоскопик экспертиза тайинланиб, экспертиза хулосасига кўра, мазкур қўл бармоқ излари Ургут туманида яшовчи, 2000 й.т. Б.Ҳ.га тегишли эканлиги аниқланиб, ушбу шахс вилоят ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech