Мастлик оқибатидаги жанжал ўлим билан якун топди
Булунғур туманида туғилган, М.У. 2022 йил 10 июнь куни соат 09.20 да Булунғур тумани, Чўянтепа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Жума” номли бозор ташқи томонидаги савдо дўконлари олдида спиртли ичимлик истеъмол қилган мастлик ҳолатида бўла туриб, ушбу ерда ҳамқишлоғи М.А. билан ўзаро гап талашиб, бир-бирларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилишиб, ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.
Жанжалда М.У. М.А.нинг юз соҳасига бир неча маротаба қўли билан қасддан уриб-дўппослаб, уни йиқитиб, унга оғир тан жароҳати етказганлиги оқибатида, у 2022 йил 13 июнь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилиб, қонун устуворлиги, жазонинг муқаррарлиги таъминланган.
Абубакр Балтаев, ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бўлинма бошлиғи.