14 Сентябр 2024 йил 67

Мазкур маъмурий биноларнинг қурилиши якунланиб, ишга тушгандан сўнг аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ҳам ошади

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Пайариқ ҳамда Оқдарё туманларида бўлиб, туман ички ишлар бўлимлари учун қурилаётган янги маъмурий биноларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Мазкур маъмурий биноларнинг қурилиши якунланиб, ишга тушгандан сўнг аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ҳам ошади.

Жараёнлар асносида ишни тезкор ва сифатли ташкил этишга аҳамият қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Бошқарма бошлиғи қурувчи ва масъуллар билан учрашиб, қурилиши борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Text to speech