10 Август 2024 йил 820

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиши лозим

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида соҳа ходимлари томонидан аҳолига яратилган шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати билан танишди.

Бошқарманинг ходимлари бу ерга келган фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиши, ортиқча овворагарчиликларсиз, инсонларни қулай шароитларда ўзларининг муаммо ва масалаларини ҳал қилиб, тизимдан розилигини таъминлаши лозимлигини таъкидланди.

Шунингдек, ходимлар хизмат интизомига ва қонунийликка қатъий амал қилиши шартлиги айтилди.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси биноси, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, соҳани такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech