9 Июн 2023 йил 2473

Мудҳиш ЙТҲ 4 нафар инсонни ҳаётдан олиб кетди

2023 йил 08 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани “Омонқўтон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1121-км.да ҳайдовчи ўзининг бошқарувида бўлган “Cobalt ” русумли автомашинани “Ургут-Қарши” йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “Камаз” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, Кобалт русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчилари олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, “Cobalt” русумли автомашинаси ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 08 июнь куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech